Янгиликлар

ДИРЕКТОР “ХАЛҚ ТАЪЛИМИ АЪЛОЧИСИ” БЎЛДИ

Отабек Очилов 16 умумий ўрта таълим мактабининг директори вазифасида ишлайди. Бундан аввал, 30 умумий ўрта таълим мактабида биология фани ўқитувчиси, амалиётчи психолог, директор ўринбосари сифатида фаолият юритган.

“ЖАСОРАТ”ЛИ НАРПАЙ ЎҒЛОНИ

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий қисм командири, капитан Бобур Нарзиев Нарпай туманининг “Болғали” маҳалласида таваллуд топган.

Тумандаги 24-умумтаълим мактабини аъло баҳоларга битиргач, собиқ Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юртида таҳсил олди.  Айни пайтда у ўз ҳаётини ватан ҳимоясига бағишлаган.

АҲОЛИ ЎРТАСИДА ТАРҒИБОТ

Туман фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан “Қозикент” маҳалласи аҳли ўртасида тарғибот ишлари олиб борилмоқда. 

Аҳоли хонадонларида ёнғин келиб чиқиши, ис газидан заҳарланишнинг олдин  олиш юзасидан суҳбатлар ўтказиляпти.

МАЛАКАЛИ ВРАЧЛАР ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТКАЗИШМОҚДА

Айни пайтда "Чорбоғ" маҳалласида жойлашган 13-сон қишлоқ оилавий поликлиникасида Самарқанд вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг малакали врачлари томонидан чуқурлаштирилган бепул тиббий кўрик ўтказилмоқда.

АРИҚ ВА ЗАВУРЛАР ҚАЗИЛМОҚДА

Халқимизда “Деҳқончилик йил танламас, яхши деҳқон ер танламас”,  деган нақл бор. Эртанги ҳосил тақдири учун бугундан ҳаракат қилиш, жумладан, ариқ, завурларни қазиш жуда муҳим.

Сув йўллари тозаланиб, завурларнинг қазилиши экин майдонларининг мелиоратив ҳолатини яхшилашга хизмат қилади.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM