Янгиликлар

ЭМЛАШ ПУНКТЛАРИДА

Туман ҳокими тегишли масъуллар иштирокида тумандаги қишлоқ врачлик пунктлари, шифокорлар уйлари, оилавий поликлиникалар ҳамда кўп тармоқли марказий поликлиникага қарашли филиалларида ташкил қилинган коронавирусга қарши эмлаш пунктларининг шарт-шароитлари билан танишди.

Шу билан бирга масъулларга тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди.

ОВ ҚУРОЛИ ТОПИЛДИ

Нарпай туман ИИО пробация бўлими ходимларининг саъй ҳаракати билан фуқаро Ш.Т.нинг яшаш хонадонида ноқонуний ов қуроли ва ўқ-дорилари сақланиб келаётганлиги аниқланди.

“ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЭРКИН ВА ФАРОВОН ЯШАЙЛИК”

“Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида ўтказилган маънавий-маърифий тарғибот тадбири “Қозиёқли” маҳалласи аҳлининг қалбига ўзгача шукуҳ бахш этди, дейиш мумкин. Буни иштирокчиларнинг кўтаринки кайфиятидан билиш қийин эмас.

Ушбу тадбирда туман ҳокими Шерзод Раҳмонов, туман прокурори Камолиддин Жавдановлар иштирок этишди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM