Янгиликлар

ЙЎЛСОЗЛАР ХИЗМАТГА ШАЙ

Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ходимлари бу йил 76 километр масофадаги йўлларга асфальт қопламаси ётқизишади. Айни пайтда йўлсозлар бунга тайёргарлик кўришмоқда.

Туман ҳокими Шерзод Раҳмонов корхона фаолиятини ўрганди. У ерда ишчилар учун яратилган шароитлар, техникаларнинг сақланиши ва идоравий ишларнинг юритилиши кўздан кечирилди.

ДИҚҚАТ ҚИДИРУВ!

Нарпай туман “Ипак йўли” маҳалласида яшаган 1942 йилда туғилган Карим Атақулов қидирилмоқда. 

К. Атақулов шу йилнинг 21 мартида эрталаб соат 7:00 да яшаш уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолган.

“МИРБОЗОР”НИНГ ҚИЁФАСИ ЎЗГАРАДИ

Туман ҳокими ва сектор раҳбарлари Мирбозор қўрғонидан кесиб ўтувчи М-37 йўли атрофида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан учрашдилар. 

Учрашувда йўл ёқасида жойлашган тадбиркорларга қарашли бинолар – дўкон, ошхона ва ишлаб чиқариш объектларини замонавий услубда таъмирлаш борасида сўз борди.

ЁШЛАР ВА АЁЛЛАРНИНГ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ МАҚСАДИДА.

Туман прокурори – иккинчи сектор раҳбари Камолиддин Жавданов "Соҳибкор" ва "Чархин" маҳаллаларида яшовчи ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар билан учрашув ўтказди. 

“МАНҒИТ”ДА ИШ ҚИЗҒИН

“Манғит” маҳалласи Обод қишлоқ давлат дастури доирасида ободонлаштирилмоқда. Айни пайтда кўчаларга тош тўкилиб,текисланяпти.

Йўл ёқасидаги дарахтларга шакл берилиб, оқланмоқда. Аҳоли хонадонлари тартибга келтирилиб, сувоғи кўчган деворлар таъмирланаётир.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM