Янгиликлар

ТАДБИРКОРЛАРГА МАЪҚУЛ БЎЛГАН ТАКЛИФ

Туман ҳокими ва сектор раҳбарлари “Оқтош – Мирбозор” йўли атрофида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан учрашдилар. 

Учрашувда йўл ёқасида жойлашган тадбиркорларга қарашли бинолар – дўкон, ошхона ва ишлаб чиқариш объектларини замонавий услубда таъмирлаш борасида сўз борди.

МАҚСАД ҲУШЁРЛИКНИ ОШИРИШДИР

Бугун “Умид автомобил мактаби” хусусий корхонасига қарашли авто мактабда  ўқувчилар ва ҳайдовчиларнинг ҳушёрлигини ошириш учун туман ҳудудида йўл-транспорт ҳодисасига учраган автомашинанинг аянчли ҳолати намойиш қилинди.

БОЛАЛАР МАЙДОНЧАЛАРИ ҚУРИЛАДИ

“Исломобод” ва “Зирабулоқ” маҳаллалари ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйлардаги шароитлар ўрганилди. 

Туман ҳокими ва тегишли мутасаддилар айрим уйлардаги канализация тизимини таъмирлаш, носозликларни бартараф қилиш, ҳудудда болалар майдончалари барпо этиш, ободонлаштириш борасида келишиб олдилар.

КАМЧИЛИКЛАР АНИҚЛАНДИ

Туман ҳокими Шерзод Раҳмонов тегишли мутасаддилар ҳамроҳлигида “Дўстлик” маҳалласида жойлашган сув тозалаш иншооти фаолиятини ўрганди.

Ўрганиш давомида иш жараёнида йўл қўйилган бир қанча камчиликлар аниқланди. Бундан ташқари, ҳудудни тозалаш, тартибга келтириш, ободонлаштириш ҳам лозим. 

НУҚСОНЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛИШИ ЛОЗИМ

Электр энергияси билан боғлиқ тизимдаги камчиликларни бартараф этиш, аҳолини сифатли электр энергияси билан таъминлаш соҳа вакилларининг бош вазифасидир.

Туман ҳокими Шерзод Раҳмоновнинг туман электр таъминоти корхонаси вакиллари билан ўтказган йиғилишида шу ҳақда сўз борди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM