Янгиликлар

Раҳбар кадрлар ва давлат фуқаролик хизматчилари учун "Сиёсий-маърифат соати"нинг навбатдаги сони бўлиб ўтди.

 Нарпай тумани ҳокимлигида видеоконференция шаклида сиёсий-маърифий ўқув соатида туман ҳокимлиги аппарати ходимлари, сектор раҳбарлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

БЕМОРДАН ҲОЛ СЎРАШ САВОБ

Ҳазрат Навоийнинг шундай сатрлари бор: “Кимки бир кўнгли бузуқнинг хотирин шод айлагай, онча бор ким каъба вайрон бўлса обод айлагай.” Дарҳақиқат, беморлар ҳолидан хабар олиб, уларнинг хаста кўнгилларига  ширин сўз ила малҳал бўлмоқ савобли ишдир.

СУВ ТОЗАЛАШ ИНШООТИ ФАОЛИЯТИ

Бугун “Дўстлик” маҳалласи ҳудудида жойлашган сув тозалаш иншоотининг фаолияти ўрганилди.

Вилоят уй-жой коммунал бошқармаси,  “Самарқандсувтаъминот” МЧЖ раҳбарлари, туман ҳокими, прокурор ҳамда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат инспекцияси масъуллари сув тозалаш иншоотидаги ҳолатни батафсил кўздан кечирдилар.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM