УРУШНИНГ БОЛАЛАРИ
07.05.2021 - 15:11Осмон гумбуридан титраб кетар лаб,
Гоҳо эшитилар ингроқ нолалар.
Вайрон бўлган уйда онасин излаб,
Ўқ тегиб жон берди шўрлик болалар.
Сачраган қонми бу – адирлар алвон,
Гўёки баргини тўккан лолалар.
Очликдан ўлмай, деб сақлаш учун жон,
Бошоқли дон терди шўрлик болалар.