Янгиликлар

Туман ҳокимининг сайёр қабули

Жорий йилнинг 28 сентябр куни туман ҳокими Жабборов Ботир Шукуровичнинг навбатдаги сайёр қабули  "Мустақиллик" маҳалласи ҳудудида жойлашган 13-сонли умумий ўрта таълим мактаби биносида бўлиб ўтди. Қабулда маҳалла аҳолиси ва туман ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

Туманимизда 1-октябрь устозлар кунига бағишланган "Устоз Отангдек улуғ" шиори остида концерт дастури бўлиб ўтди

Туман Халқ таълими бўлимига қарашли умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчилари ва мактабгача таълим ташкилоти тарбиячилари иштирок этишди. Тадбирда, йиллар давомида улкан меҳнатлари ва кўрсатган юксак хизматлари учун туман ҳокимининг фахрий ёрлиқлари ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан такдирланди. Тадбир давомида Маданият бўлими ва Ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида концерт дастури ташкил қилиниб ўз чиқишларини устоз ҳамда мураббийларга тақдим қилишди.

Туман ҳокими мактабларда "Маънавият соати" дарсини ўтмоқда

Жорий йилнинг 27 сентябр куни туман ҳокими Жабборов Ботир Шукурович "Қозикент" маҳалласи ҳудудида жойлашган 52-умумий ўрта таълим мактабининг 10-синф ўқувчиларига, инсоннинг жамиятдаги ўрни тўғрисида "Маънавият соати" дарси бўлиб ўтди. Ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларига етарли даражада маълумотга эга бўлишди. 

Сайёр қабул

Жорий йилнинг 28 сентябр куни соат 16:00 да "Мустақиллик" маҳалласида жойлашган 13-умумий ўрта таълим мактаби биносида  Жабборов Ботир Шукуровичнинг сайёр қабули бўлиб ўтади.

Бешта муҳим ташаббус доирасида ташкил қилинган театр

Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва бешта ташаббус доирасида санъат ҳамда маданиятга қизиқишларини ошириш борасида туманимида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Шу жумладан бугун туманимизнинг  56 сонли мактабининг ўқитувчилари мактабда қўғирчоқ театри ташкил этишди. Фақат ва фақат яхшиликка чорловчи эртаклардан иборат саҳна чиқишлари ҳар бир болада меҳр оқибат, садоқат-у саҳоват туйғуларини сингдиришга хизмат қилади.

2015-2019 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM