Янгиликлар

Нарпай туманидаги Кичик Саноат Зоналари – бизнесингиз учун қулай имконият!

Сиз тадбиркорлик фаолиятини бошлашингиз учун 2022 йил 1 июлгача ер ва мол мулк солиқларидан озод этилган, узлуксиз электр энергияси, газ, сув ва оқова сув тармоқлари ҳамда йўл созланмалари билан таъминланган, қолаверса, қулай инфратузилмага эга ер майдонлари ва бино иншоотлари мавжуд бўлган Самарқанд вилоятидаги Кичик Саноат Зоналари бизнесингизни амалга ошириш учун энг қулай имконият ҳисобланади!

Туман ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули

Жорий йилнинг 19 октябр куни туманимизнинг  чекка  ҳудудида жойлашган “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғинининг Дўстлик қишлоғида туман ҳокими Жабборов Ботир Шукуровичнинг сайёр қабули бўлиб ўтди. Қабулда туман ташкилотлари раҳбарлари ва қишлоқ аҳолиси иштирок этишди. Қишлоқ фуқаролари кўпроқ умумий масалалар бўйича мурожаат қилишди.

1-сектордаги маҳаллалари ҳамда мактаблари ёшлари ва аҳоли учун "Жаҳолатга қарши маърифат" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Туманимиз халқ таълими бўлимига қарашли 29-умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 октябрдаги "Ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, диний муттасиблик ва радикаллашувнинг олдини олиш, мавжуд вазиятни барқарорлаштириш тўғрисидаги 44/36 сонли қарори ижроси юзасидан 1-сектордаги маҳаллалари ҳамда мактаблари ёшлари ва аҳоли учун "Жаҳолатга қарши маърифат" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Ҳалқ  демократик партияси “Ижтимоий ҳимояга мухтож аҳолини қўллаб қувватлаймиз!” шиори остида сайлов олди тадбири бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 19-октябр куни туманимиз Ёшлар истроҳат боғида Ўзбекистон Ҳалқ  демократик партияси “Ижтимоий ҳимояга мухтож аҳолини қўллаб қувватлаймиз!” шиори остида сайлов олди тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда ЎзХДП Самарқанд вилоят кенгаши раиси Мажидхон Тўрахонович Усмонов ва бўлим бошлиқлари иштирок этишди. Тадбир  давомида фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилишиб ўзларига этарлича жавоб олишган ҳолда сайлов олди дастури билан танишишди.

“Самарқанд шахри куни”

Хабарингиз бор, жорий йилда 18 октябр – “Самарқанд шахри куни” ҳар йилгиданда ўзгача, кўтаринки бир кайфиятда нишонланмоқда.  Байрамни кўтаринки руҳда ўтказиш, шаҳар аҳолиси ва меҳмонларни кўнгилли дам олишини ташкил этиш мақсадида белгиланган чора-тадбирлар режасига кўра 17 – 20 октябр кунлари давомида Самарқанд шаҳрининг “Алишер Навоий” боғида “Табиат саховати” қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ярмаркаси бўлиб ўтиши белгиланган эди.

2015-2019 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM