Янгиликлар

Заргарлик тармоғини ривожлантириш бўйича президент фармони қабул қилинди

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЗАРГАРЛИК ТАРМОҒИНИ ЖАДАЛ РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2019 ЙИЛ 18 МАЙДАГИ ПФ-5721-СОН ФАРМОНИНИНГ МАЗМУН МОҲИЯТИ ТЎҒРИСИДА

Таълим муассасаларида жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликлар ва турли диний оқимларнинг олдини олишга қаратилган давра суҳбатлари ўтказилди

Тумандаги таълим муассасаларида туман ҳокимлиги, Давлат хавфсизлик хизмати туман бўлинмаси ва туман ички ишлар бўлими билан ҳамкорликда жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликлар ва турли диний оқимларнинг олдини олиш ҳамда  “Гиёҳвандликнинг салбий оқибатлари”, “Огоҳлик давр талаби” каби мавзулар бўйича давра суҳбатлари ўтказилмоқда. Шунингдек, ушбу тадбирларда ўқувчилар учун “Ойдинда ой қидирган ожизалар” номли видеоролик намойиш қилинди.

Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш бўйича сайёр йиғилиш ўтказилди

Жорий йилнинг 23 май куни тумандаги "Гулистон" маҳалла фуқаролар йиғинида жиноятчиликларнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарликларни келтириб чиқарувчи омилларга барҳам бериш, оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш бўйича сайёр йиғилиш бўлиб ўтди. Фуқаролар томонидан билдирилган муаммолар жойида бартараф этилиб, тегишли идора ва корхона раҳбарларига топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Кўп қаватли уй-жойлар замонавий қиёфа касб этмоқда

Нарпай туманида таъмирга муҳтож кўп қаватли уй-жойлар ва уларга туташ ҳудудларда кўп йиллардан бери яроқсиз аҳволга келиб қолган кириш йўлаклари ҳамда хожатхоналар бугунги кунда замонавий қиёфага келмоқда. Бундан кўп қаватли уй-жойларда яшаётган аҳоли туман ва вилоят раҳбарларига ўз миннатдорчиликларини билдирмоқда.

Тумандаги ички йўллар жорий таъмирланмоқда

Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан туманнинг 4Н-529 “Хўжа-Чақар-Тоз” автомобил йўли таъмирталаб аҳволга келиб қолганлиги сабабли ушбу йўлнинг 0-2,5 километрлари тўлиқ жорий таъмирланди ва ҳозирда қурилиш-монтаж ишлари давом этмоқда.

2015-2019 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM