Янгиликлар

Муаммоли масалаларини ҳал этиш юзасидан сайёр қабул ўтказилди

Тумандаги 4 та сектор раҳбарлари томонидан жорий йилнинг 3 апрел куни 1-сектор ҳудудидаги Наврўз маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 42-умумтаълим мактаби биносида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди. Муаммоли масалаларини ҳал этиш юзасидан тегишли ташкилотларга топшириқлар берилиб, 15 нафардан ортиқ мурожаатлар бўйича чора-тадбир белгилаб олинди. 

Муаммоли масалалар юзасидан сайёр қабул ўтказилди

Жорий йилнинг 4 апрел куни тумандаги Тоткент маҳалласида жойлашган 15-умумтаълим мактаби биносида туман ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди. Фуқаролар томонидан муаммоли масалалар юзасидан қилинган мурожаатлар тегишли тартибда ўрганиб чиқилиб 12 нафар фуқароларнинг муаммолари жойида ҳал қилиниб 5 нафар фуқаронинг масалалари тегишли ташкилотларга юклатилиб 3 кун муддат ичида бартараф қилиш чораси кўрилиши тўғрисида топшириқ берилди. 

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини янада кенгайтиришга қаратилган давра суҳбати ўтказилди

Жорий йилнинг 3 апрел куни туманда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини янада кенгайтиришга қаратилган туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан тумандаги 15-21-22-19-мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари ўртасида давра суҳбати ўтказилди.

2015-2019 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM