Нарпай туманида патронаж ойлиги ўтказилмоқда
21.12.2018 - 19:492018 йил 26 ноябрдан 29 декабргача Республика миқёсида "Патронаж ойлиги" ўтказилмоқда. Шу муносабат билан туманда патронаж ҳамшираси, умумий амалиёт шифокори ва тор мутахассислар иштирокида хонадонларда мақсадли патронаж тадбирлари ташкил этилмоқда. Унда патронаж парваришга муҳтож ёлғиз қариялар, ногиронлар ва ўзгалар парваришига муҳтож шахслар, 1 ёшгача ва ногирон болалар, ҳомиладорлар, янги туққан оналарга патронаж хизмати кўрсатилмоқда.