Янгиликлар

“Хўжақўрғон” маҳалла фуқаролар йиғинида туман ҳокими аҳоли муаммоларини ўрганди

“Хўжақўрғон” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисининг турмуш тарзи жуда яхши. Аксарият фуқаролар тадбиркор. Кўпчилиги эса шахсий томорқадан унумли фойдаланиб, юқори даромад олишмоқда. Шунинг учун ҳам уларни қийнаётган муаммолар йўқ ҳисоб.

ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ “ELEGANT”ДА

Ноябр ойининг иккинчи якшанбаси мамлакатимизда тиббиёт ходимлари куни сифатида байрам қилинади.  Шу боис бугун туманимиз тиббиётчилари  “ELEGANT” базмгоҳига тўпландилар.  Уларга тўкин дастурхон ёзилди, албатта.  Халқ тилида нажот фаришталари, деб аталган шифокорлар бундай эҳтиромга лойиқ ахир.

Нарпай тумани ички ишлар бўлими бошлиғи Тожиддин Эшназаров: Жиноятчиликни камайтириш эмас, унинг олдини олиш муҳим

Жорий йилнинг 10 ойи давомида Нарпай тумани ИИБ ходимлари томонидан «Антитеррор тозалаш», «Тун», «Спитамен», “Арсенал”, “Қидирув”, «Давомат», «Назорат», «Тонг» ва «Комплекс» каби профилактик огоҳлантирув, тезкор қидирув тадбирлари ўтказилгани сабаб туман ҳудудида содир этилган жиноятларни ўтган йилнинг шу даврига нисбатан камайтиришга эришилди.

Тўйлар, оилавий тантаналар, марака ва маросимларни ихчам ва тартибли ўтказилишини таъминлаш бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси  Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2019 йил 14 сентябрдаги  тўйлар, оилавий тантаналар, марака ва маросимларни ихчам ва тартибли ўтказилишини таъминлаш бўйича Нарпай қишлок хўжалик касб-хунар коллежида Сенатор Гавхар Алимова, туман хокимлиги, МФЙ раислари, хотин-қизлар қўмитаси, Нуронийлар жамғармаси, Оила маркази, Маънавият- маърифат маркази, ОАВ, коллеж ўқитувчилари, туман ёшлар иттифоқи биргаликда давра суҳбати бўлиб ўтди.

13-сон ва 27-сон болалар мусиқа ва санъат мактаблари ҳамкорлигида концерт дастури бўлиб ўтди

Туманимизда Ўзбекистон Республикаси Президентининг муҳим 5 ташаббуси доирасида Самарқанд шаҳар 1-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби, туман ҳокимлиги маданият бўлими, тумандаги 13-сон ва 27-сон болалар мусиқа ва санъат мактаблари ҳамкорлигида концерт дастури бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими ўринбосари Асқар Рустамов сўзга чиқиб, тадбир иштирокчиларига муҳим 5 ташаббус мазмун моҳияти ҳақида ўз фикр мулоҳазаларини билдириб ўтди.

2015-2019 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM