Янгиликлар

ОДАМЛАРГА КАЙФИЯТ УЛАШГАН ТАДБИР

“Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори остида ўтказилган маънавий-маърифий тарғибот тадбири “Болғали” маҳалласи аҳлининг қалбига ўзгача шукуҳ бахш этди, дейиш мумкин.  Буни иштирокчиларнинг кўтаринки кайфиятидан билиш қийин эмас.
Бугун 27-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ушбу маҳаллада яшовчи фуқаролар ўртасида уч навбатда тадбир ўтказилди.  Ҳар учала навбатда ҳам тадбиргоҳнинг гавжумлиги тадбирга нисбатан одамларда қизиқиш ортаётганидан далолат.

“САХОВАТ ВА КЎМАК”

Биринчи сектор ҳудудидаги “Иймон” ҳамда “Умид” маҳаллаларида яшовчи 20 та кам таъминланган оилаларга “Саховат ва кўмак” доирасида 12 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

 

Ишгчи гуруҳ ҳушёр

        Бозорларда айрим озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ошганлиги ҳақидаги шов-шувларни эшитяпмиз. Хўш, нархларни ким сунъий равишда кўтармоқда? Албатта, одамларнинг ўзлари.

ЭҲТИРОМ

           Бугун мамлакатимиз мустақиллигининг асосчиси, Биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллуд топган кун. Шу муносабат билан туманимиздаги умумтаълим мактабларида хотира кечалари ўтказилмоқда. Тадбирларда Ислом Каримовнинг ҳаёти, президентлик фаолияти, юрт келажаги ва халқ фаровонлиги йўлида амалга оширган ишлари ҳақида батафсил маълумотлар берилаётир.

2015-2020 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM