Янгиликлар

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ФИДОЙИСИ

                Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан декабрь ойининг иккинчи якшанбаси Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари куни этиб белгиланди. Юртимиз бўйлаб нишонланаётган ушбу сана “Ҳосил байрами” тадбирлари билан уйғунлашган ҳолда ўтказилмоқда.

“САНЪАТГА ОШНО ҚАЛБЛАР”

           Муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллиги муносабати билан жорий йилнинг 5 декабрь куни Самарқанд вилояти, Нарпай тумани 27-сон болалар мусиқа ва санъат мактабининг иқтидорли ўқувчилари томонидан 49-умумтаълим мактабида “Санъатга ошно қалблар” номли тарғибот концерти ўтказилди.

ХДП НОМЗОДИ САЙЛОВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

                36-Қадим сайлов округидан халқ депутатлари вилоят Кенгашига Халқ демократик партияси томонидан номзоди кўрсатилган Шуҳрат Самадов  37-умумтаълим мактабида сайловчилар билан учрашди. Учрашувда номзод сайлов олди дастури билан йиғилганларни таништирди. Сайловчилар дастур доирасида ўзларини қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоб олдилар.

РЕСПУБЛИКАГА ЙЎЛЛАНМА

          13-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари 2019 йил 4 декабр куни Самарқанд шаҳрида ўтказилган "Камалак юлдузлари" фестивалининг вилоят босқичида иштирок этдилар. Мактабнинг доирачилар ансамбли, тасвирий санъат ва анъанавий хонандалик синфи ўқувчилари 1-ўринни эгаллашди. Улар Республика босқичини қўлга киритиб, пойтахтга бориш учун йўлланмани қўлга киритдилар. Қашқар рубоби ва рақс синф ўқувчилари эса 3-ўрин билан кифояланишди.

САЙЛОВ – ДЕМОКРАТИЯ КЎЗГУСИ

         Саноқли кунлардан сўнг, яъни 22 декабр (якшанба) куни  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов бўлиб ўтади. Давлат ва халқ фаровонлиги учун бефарқ бўлмаган ҳар бир сайлов ёшидаги фуқаро ушбу сиёсий жараёнда иштирок этиб, ўзи истаган номзодга овоз бериши лозим. Бу одамларнинг ҳуқуқий маданиятини белгилайди, албатта.

2015-2019 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM