Янгиликлар

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилди.

Жорий йилнинг  18-октябр куни туманимизда Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилди. Тадбирда туман ҳокими Б.Жабборов, Нуроний жамғармаси раиси У.Шарипов, Пахтакор овози газетаси муҳаррири Т.Тошмуродов, имом-хатиб Д.Бектамишов ва бошқа туман ташкилот раҳбрлари ва ходимлари иштирок этишди.

Янги Ўзбекистон - янги сайловлар

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2018 йил 28 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим қилган Мурожаатномасида: «Келгуси йили мамлакатимизда Олий Мажлис ва маҳаллий Кенгашларга навбатдаги сайлов ўтказилади. Юртимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида ғоят муҳим аҳамиятга эга бўлган ушбу сиёсий жараённи миллий қонунчилигимиз ва халқаро стандартлар асосида юқори савияда ўтказиш учун ҳар томонлама тайёргарлик ишларини бошлашимиз зарур», деб таъкидлаган эди.

15 октябр "Халқаро қишлоқ аёллари куни"

15 октябр "Халқаро қишлоқ аёллари куни" муносабати билан  туманимизнинг  чекка маҳаллаларда маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди. Пахта далаларида теримчи хотин-қизлар учун маданий концерт дастурлари намойиш этилди. Туман Ёшлар иттифоқи раиси Обид Алиев ҳамда туман Маданият бўлими раҳбари Хуршид Гадаев Нарпай фермер хўжалигидаги қишлоқ аёллари билан учрашиб уларни байрам билан қутлаб, байрам совғалари топширишди.

Туманимизда пахта режасини биринчилардан бўлиб тўлдирган фермер

Жорий йилнинг 16 октябр куни туманимизда биринчилардан бўлиб пахта режасини тўлдирган Нахрипай фермер хўжалиги раиси Олим Жуманов туман ҳокимлиги томонидан муносиб тақдирланди. Теримчи пахтакорлардан Б.Қурбонова, Х.Жўраева, Р.Рахмонова ва бошқалар пахта теримида ўзларининг катта ҳиссаларини қўшганликлари учун туман ҳокимлиги, "Мароқанд" кластер ва Нахрипай фермер хўжалиги томонларидан эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

 

Пахтакорларга концерт дастурлари тақдим этилмоқда

Жорий йилнинг 15-октябр куни Нарпай ММТП ҳудудидаги Яраш Раззоқов фермер хўжалигида биринчи маданият маркази хонандалари томонидан жонли ижрода куй-қўшиқлар  билан 125 нафар теримчи пахтакорларга концерт дастури тақдим этилди.

 

2015-2019 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM