Янгиликлар

Туманда кўп қаватли уйларда замонавий қиёфа акс этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 апрелдаги "2017 — 2021 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2922-сонли қарорига асосан туманда мавжуд кўп қаватли уй-жойлар тижорат банкларининг имтиёзли кредитлари асосида таъмирланмоқда.

 

Ташкилотлар ўртасида бўлиб ўтган мини футбол бўйича спорт мусобақаси финал босқичи

Нарпай туманида спортнинг Мини футбол тури бўйича бир ой вақт давомида 30 дан ортиқ тумандаги ташкилотлар жамоалари иштирокида "Ҳоким кубоги - 2018" спорт мусобақасининг финал учрашуви ўтказилди ҳамда  мусобақада туман ички ишлар бўлимига қарашли қўриқлаш бўлими биринчи ўринни эгаллади. Совриндорларга кубок, медаллар ва эсдалик совғалари топширилди.

Халқ депутатлари Нарпай тумани Кенгашининг қирқ еттинчи сессияси бўлиб ўтди

Нарпай туманида 2018 йил 14 декабр куни ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий аҳволни ва аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш бўйича Республика ишчи гуруҳи томонидан туманда ўтказилган ўрганиш натижалари муҳокамасига бағишланган халқ депутатлари Нарпай тумани Кенгашининг қирқ еттинчи сессияси бўлиб ўтди.

 

Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни байрам тадбири

"Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари кунини белгилаш тўғрисида"ги 2017 йил 25 августда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ декабр ойнинг иккинчи якшанбаси Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари куни этиб белгиланган. Шу муносабат билан Нарпай туманида жорий йилнинг 12 декабр куни "Даврнур" тўйлар масканида Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишлаб байрамона дастурхон безалиб, байрам тадбири ўтказилди.

Туманда янги хусусий тиббиёт муассасаси очилди

2018 йил 8 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилинганлигининг 26 йиллиги муносабати билан Нарпай тумани Мирбозор шаҳарчасида бир неча йиллардан буён бўш турган бино негизида хусусий тадбиркорлар томонидан лойиҳа қиймати 1,0 млрд. сўмдан ортиқ маблағ эвазига "Stand med sentr" хусусий даволаш ва диагностика клиника ишга туширилди. Замонавий тиббиёт ускуналари ўрнатилди ҳамда 32 нафар мутахассислар доимий иш билан таъминланди.

2015-2023 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM