Янгиликлар

Туманда янги хусусий тиббиёт муассасаси очилди

2018 йил 8 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилинганлигининг 26 йиллиги муносабати билан Нарпай тумани Мирбозор шаҳарчасида бир неча йиллардан буён бўш турган бино негизида хусусий тадбиркорлар томонидан лойиҳа қиймати 1,0 млрд. сўмдан ортиқ маблағ эвазига "Stand med sentr" хусусий даволаш ва диагностика клиника ишга туширилди. Замонавий тиббиёт ускуналари ўрнатилди ҳамда 32 нафар мутахассислар доимий иш билан таъминланди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилинганлигининг 26 йиллигига бағишлаб ўтказилган байрам тадбири

Тумандаги 13-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида 2018 йил 5 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилинганлигининг 26 йиллигига бағишлаб "Конституция бахтимиз қомуси" шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди. Байрам тадбирида тумандаги барча корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

3 декабрь —“Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан тадбир ўтказилди

Нарпай туман ҳокимлиги ташаббуси билан 2018 йил 29 ноябр куни Оқтош шаҳридаги "Баҳор" чойхонасида 3 декабр - Халқаро ногиронлар куни муносабати билан туманимиздаги кўзи ожизлар жамияти аъзоларига байрам тадбири ўтказилди.

"Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастури бўйича Янгиариқ маҳалла фуқаролар йиғинида олиб борилаётган ишлар

70 ўринли мактабгача таълим муассасаси қурилиши ишлари “Толиб Кармана” МЧЖ томонидан амалга оширилмоқда. Объектнинг умумий қиймати 1811,2 млн сўмни ташкил этади. Бугунги кунда қурилиш-монтаж ишлари тугалланиб, яқин фурсатларда фойдаланишга топшириш кутилмоқда.

2015-2023 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM