Янгиликлар

МАРРАНИ ЗАБТ ЭТГАНЛАРГА ОФАРИН!

Ҳа, бу қувончли хабар. Туманимизда бир йўла учта фермер хўжалигида пахта тайёрлаш йиллик режаси шараф билан уддаланди.
  Иззат, Марзия Икромова номли фермер хўжаликлари ҳамда “Мароқанд сифат кластер”нинг бир бўлими(собиқ Ойбек хўжалиги бўйича)даги пахтакорлар белгиланган режани бажардилар. 
  Маррани забт этганларга офарин!

АТРОФГА ЧИҚИНДИ ТАШЛАМАНГ!

"Янгиариқ" МФЙ ҳудудидаги жар кўприги атрофига фуқоралар томонидан турли  маиший ва каттиқ чиқиндилар ташланмоқда. Оқибатда сунъий чиқиндихона вижудга келган. 
Нарпай туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат инспекцияси  ходимлари томонидан махсус техника ёрдамида ҳудуд  чиқиндилардан тозаланди.  Шу каби яқин атрофда жойлашган маҳалла фуқоралари ўртасида атроф-муҳитни ифлослантирмаслик юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди. 

ТАДБИР ДАВОМ ЭТМОҚДА

Туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш юзасидан кенг қамровли профилактик тадбирлар ўтказилмоқда. Бу галги тадбир “Дедан” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ташкил этилди.
Ходимлар аҳоли орасида тарғибот ишларини олиб бориш билан бирга, хонадонларда куз-қиш мавсумига кўрилаётган тайёргарликларни ҳам ўрганиб боришмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! 

Электр энергияси истеъмоли учун тўловларни ўз вақтида амалга оширишни унутманг! 
Айни пайтда Нарпай массивида электроэнергиядан қарздор истеъмолчилар тармоқдан узилиб, тамғаланмоқда.
Унутмангки, қайта уланиш учун ҳам энг кам иш ҳақининг икки баробар миқдорида жарима тўлашга тўғри келади.
Нарпай туман электр тармоқлари корхонаси.

“ҚОЗИКЕНТ”ДА САЙЁР ҚАБУЛ

Нарпай тумани ҳокими Ботир Жабборов “Қозикент” маҳалласи аҳли билан сайёр қабул ўтказди.
Туман ҳокими кейинги йилларда амалга оширилган ишлар, ободончилик, бунёдкорликда эришилган ютуқлар ҳақида сўз юритди. Сўнг фуқароларнинг мурожаатлари эшитилди.  
Шу маҳалла фуқароси Собит Ғиёсов ичимлик суви тармоғини тортиш масаласини кўтарди. Мурожаат тегишли ташкилот вакиллари иштирокида жойида ҳал этилди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM