Янгиликлар

ҚИШЛОҚЛАРГА АВТОБУСЛАР ҚАЙТДИ

“Бўстон” ва “Соҳибкор” маҳаллалари туман марказидан анча олисда жойлашган. Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида ушбу йўналишларга автобус қатнови йўлга қўйилган эди. Пандемия сабаб бир муддат автобуслар қатнови чеклангани рост. Аммо, карантин ҳолати юмшатилгач, яна автобуслар қатнови тикланди.
Аҳоли бундан жуда мамнун.

НАЗОРАТГА ОЛИНДИ

Нарпай туман Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат инспекцияси инспекторлари томонидан “Баркамол” маҳалласида кузатув рейд ўтказилди. Тадбир давомида маҳалла фуқароси Ш.Ш  ўз хонадонида ҳосил бўлган қурилиш ва қаттиқ маиший чиқиндиларни белгиланмаган жойга ташлаганлиги аниқланди.
Ҳуқуқбузарга нисбатан мамурий баённома расмийлаштирилиб,  ҳудуд чиқиндилардан тозаланиши назоратга олинди.

ИЧКИ ЙЎЛЛАР ТАЪМИРИ

Нарпай туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан амалга оширилаётган ишлардан аҳоли мамнун. Кейинги пайтда нафақат марказий кўчалар, балки, қишлоқларнинг ички йўллари ҳам таъмирланмоқда. 
Бугун эса “Мустақиллик” маҳалласининг 2 километрлик ички йўлига асфальт ётқизиляпти.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM