Янгиликлар

Бугун Самарқанд шаҳрида "Табиат саховати" ярмаркаси бошланди

18 октябрь -“Самарқанд шаҳри куни” байрами муносабати билан жорий йилнинг 16-20 октябрь кунлари Самарқанд шаҳридаги Алишер Навоий номли марказий истироҳат боғида ва шу номдаги кўчада “Табиат саховати” номли ярмарка ўтказилмоқда.
Ушбу ярмаркада Нарпай туманининг деҳқону соҳибкорлари ҳам заминимизда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, сархил мевалари билан иштирок этмоқда.

Ҳурматли фуқаролар!

Нарпай туман Фавқулодда вазиятлар булими сизларни куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, ис газидан огох булиш шу билан бирга ёнғинларни олдини олиш буйича огоҳлантиради!!

       Мурожаат учун телефонлар:
66. 432-18-48,  432-10-99,   (101).

ҚЎШАЛОҚ БАЙРАМ

"Амирхон Мирбозор" фермер хўжалиги теримчилари учун бугун қўшалоқ байрам. “Халқаро қишлоқ аёллари куни”да  фермер хўжалигида давлатга пахта топшириш режаси уддаланди. Теримчиларга туман қишлоқ хўжалиги бўлими томонидан совғалар топширилди.

 

ҲОКИМ ВА ЁШЛАР

Туман ҳокими Ботир Жабборов “Умид” маҳалласида яшовчи ёшлар билан учрашди. Учрашувда туман ҳокими ёшлар бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни йўлга қўйиш учун мамлакатимизда яратилган имкониятлар ҳақида сўз юритди.
Ёшлар томонидан тадбиркорлик учун кредит олиш тартиби юзасидан саволлар ўртага ташланди.  Соҳа мутасаддилари бу борада уларга тушунча бердилар.

 

 

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM