Янгиликлар

ОНА ТИЛИМ – ЖОНУ ДИЛИМ

Ўзбек тили байрами олдидан Ёшлар ишлари агентлиги Нарпай тумани бўлими ҳамда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг туман бўлими ҳамкорлигида иншолар танлови ташкил этилди.  Уч босқичли танловнинг иккинчи босқич ғолиблари қаламкаш ижодкорлар билан “Китоб олами”  ёшлар кутубхонасида ўтказилган маҳорат дарсларида иштирок этдилар.

Каттақўрғон тумани ҳокими вафот этди

Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани ҳокими  Аъзамхон Бахрамов 60 ёшида вафот этди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, А.Баҳромов 2020 йил 19 октябрь куни Тошкент шаҳрида дафн этилади.

МУНОСИБ РАҒБАТ

Туман ҳокими ўринбосари Жасур Шодиев “Қорасироқ техникаси” ММТПга қарашли фермер хўжаликлари далаларида бўлиб, йиғим-теримда фаол иштирок этаётган бир қатор илғор теримчиларни туман ҳокимлигининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирлади.

СОВҒАЛАР ТОПШИРИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 июндаги 402- сонли қарорига асосан Республика  олий таълим муассасаларига умумий белгиланган давлат гранти асосида  ўқишга қабул қилинган қизлар орасида нарпайликлар ҳам бор. 
“Гулистон” маҳалласида яшовчи Зулфия Сиддиқова, “Саловат” маҳалласи фуқароси Гавҳар Бобоқуловалар шулар жумласидан.  
Бугун грант асосида ўқишга қабул қилинган қизларга туман ҳокимлигининг совғалари топширилди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM