Янгиликлар

МУАММОЛАР ҲАЛ ЭТИЛДИ

Нарпай туман ҳокими Ботир Жабборов “Қозиёқли” маҳалласида яшовчи уюшмаган ёшлар ва хотин-қизлар билан учрашиб, уларнинг муаммоларини ўрганди. Мақсад  банд бўлмаган ёшлар ҳамда хотин-қизларни иш билан таъминлаш, қийнаб келаётган муаммоларига ечим топишдан иборат.
Учрашувда тадбиркорлик фаолиятига қўл ураётган бир қатор ёшлар тижорат банкларидан кредит ажратилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат этдилар. Муаммолар жойида ҳал этилди.

ФАХРЛИ ЎРИН

 “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг вилоят босқичида туманимизда фаолият юритиб келаётган  “Юлдуз савдо”  хусусий корхонаси раҳбари, ”Оқтош кўзмунчоқлари” нодавлат-нотижорат мактабгача таълим муассасаси мудираси Шоира Турдибоевага фахрли ўрин насиб этди. 

МАҚСАД ЁШЛАР ВА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

Ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар ва тадбиркорликка ўқитиш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга ошириляпти. Шу мақсадда “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”нинг юритиш бўйича туманда ишчи гуруҳ тузилган. Айни пайтда барча маҳаллаларда ишчи гуруҳ томонидан манзилли ишлар олиб борилмоқда.

ҲАМКОРЛИКДАГИ ТАДБИР

Шу кунларда “Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ва хизмат фаолиятини такомиллаштириш ойлиги” давом этмоқда. Куни кеча туман ички ишлар бўлими, тиббиёт  бирлашмаси, санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари ҳамда жамоатчилик  вакиллари ҳамкорлигида профилактик тадбир ўтказилди. “Мустақиллик” маҳалласининг  жамоат жойлари, кўчалар ва хонадонларда фуқаролар билан суҳбатлар олиб борилди.

НАРХ-НАВО БАРҚАРОРЛИГИ ТАЪМИНЛАНАДИ

Нарпай тумани ҳокими Ботир Жабборов ва барча сектор раҳбарлари “Мирбозор бозори” масъулияти чекланган жамият бозорида бўлиб, аҳоли учун кундалик зарур озиқ-овқат маҳсулотлари нарх-наволари билан танишдилар. 
Сўнг нарх-наво барқарорлигини таъминлаш борасида қилинаётган ишлар ҳақида сўз юритишди.

Батафсил: https://t.me/Narpay_tuman_hokimligi/5024

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM