Янгиликлар

Бугун соат 12-00 да Халқ депутатлари Нарпай туман Кенгашининг ўн тўртинчи сессияси бўлиб ўтади.

Кун тартиби:
1.  Нарпай туманида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорларда нархлар барқарорлигини сақлаш юзасидан туман сектор раҳбарларининг ҳисоботлари;
2.  Нарпай тумани Маъмурий ҳамда Каттақўрғон туманлараро иқтисодий суди раисларининг 2020 йил тўққиз ойи давомида амалга оширилган ишлари тўғрисида ҳисоботлари

ТАДБИР ДАВОМ ЭТМОҚДА

Ички ишлар органларида жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати ҳавфсизлигини таъминлаш ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида иш фаолияти самарадорлигини янада ошириш мақсадида 15 октябрдан 15 ноябрга қадар  “Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ва хизмат фаолиятини такомиллаштириш” ойлиги эълон килинган. 

ЙЎЛЛАР РАВОН БЎЛМОҚДА

Кейинги икки ой давомида Нарпай туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан амалга оширилган ишлар таҳсинга сазавор. Йўлсозлар “Мустақиллик”, “Сарбозор”, “Чорбоғ”, “Наврўз”, “Дўстлик” ва бошқа маҳаллалар ички йўлларини таъмирлашди. Қисқа муддатда 20,4 километр йўлга тўлиқ асфальт ётқизилди.

ТОЗАЛИКНИ САҚЛАШ БАРЧАНИНГ ИШИ

Нарпай туман Экология ва атроф -муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат инспекцияси ташабуси билан "Тинчлик"   маҳалласи  ҳудудидидан оқиб ўтувчи "Қазоқ ариқ " канали ёқасида   ҳосил бўлган сунъий чиқиндихона тозаланди.   “Тоза ҳудуд” ДУК  туман филиалининг махсус техникаси ёрдамида  чиқиндилар ташиб чиқарилди. 
Шу каби маҳалла фуқоралари ўртасида атроф-муҳитни тоза сақлаш борасида тарғбот ишлари олиб борилди.

 

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM