Янгиликлар

Фотолавҳа

Бугун 13 - сон болалар мусиқа ва санъат мактабида 5 ташаббус доирасида вилоят кўрик - танловининг минтақавий босқичи ўтказилди. Эътиборингизга кўрик - танловдан фотолавҳалар ҳавола этамиз.

 

 

 

АХБОРОТ ХИЗМАТИ РАҲБАРЛАРИ КАТТАҚЎРҒОНГА НЕГА ЙИҒИЛДИЛАР?

 14 ноябрда Самарқанд вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати, вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ташаббуси билан Каттақўрғон шаҳрида “Давлат ҳокимияти ахборот хизматлари раҳбарларининг ОАВ билан ҳамкорлиги самарадорлиги” мавзусида семинар – анжуман ташкил этилди.

“Сабрина-Сарварбек” фермер хўжалик далаларида концерт дастури намойиш этилди

Туман ҳокимлиги маданият бўлими санъаткорлари теримчиларнинг маданий ҳордиқ олишлари йўлида доимо хизматга шай. Бугун 4 сон маданият маркази хонандалари “Сабрина-Сарварбек” фермер хўжалик далаларида концерт дастурини намойиш этишди.

 

 

КИЧИК САНОАТ ЗОНАСИДА ИШ ҚИЗҒИН

Тумандаги кичик саноат зонасида айни пайтда иш қизғин. Якка тартибдаги тадбиркор Фаррух Саидов кенг турдаги мебеллар ясаётган бўлса, яна бир ишбилармон Фаёзжон Шерқулов термопластинкали клей, тиббиёт соҳасида фойдаланиладиган бахила, ниқоб ишлаб чиқармоқда. “Икром-Зебинисо” оилавий корхонаси эса сутни қайта ишлаш билан шуғулланяпти.

                Қуйида тадбиркорлар иш фаолиятидан лавҳалар акс этмоқда.

ОРАСТА ҚИЗЛАР ОЙЛИГИ ДАВОМ ЭТАДИ

                 Хабарингиз бор , Ёшлар иттифоқи Нарпай туман Кенгашида ноябръ ойи “Ораста қизлар ойлиги” дея эълон қилинган.   Ёш психологлар, етакчилар, ибратли оила бекалари ва устозлардан иборат тарғибот гуруҳи ҳар бир таълим даргоҳи, шунингдек маҳаллаларда бўлиб, қизларнинг саломатлиги,  эрта никоҳ ва қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш борасида тушунтириш ишларини олиб боришмоқда.

2015-2019 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM