Янгиликлар

ЯНГИ ДЎКОНЛАР ҚАД РОСТЛАЯПТИ

Айни пайтда Нарпай туманида карантин сабаб “Мирбозор бозори” МЧЖ фаолият юритмаяпти. Шунга қарамай бозор маъмурияти томонидан расталарни таъмирлаш, қайта жиҳозлаш ишлари олиб борилмоқда. Шу каби лойиҳалар асосида янги дўконлар қад ростламоқда.

 

 

 

 

ҚАЙТА ТАЪМИР

Оқтош шаҳрининг Амир Темур ва Алишер Навоий номли кўчаларида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Айни пайтда Нарпай йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ходимлари йўлларнинг асосий қисмини текисламоқда. Текислаш ишлари тугатилгач янги асфальт ётқизилади.

 

 

 

 

“Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман”

Нарпай туманида “Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман” шиори остида кенг кўламли ишлар олиб боилмоқда. Жумладан  "Оқтош" маҳалласида хонадонлар ва кўчаларни обод ҳамда кўркам қилиш ишлари амалга ошириляпти.

 

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИ СЕССИЯСИ

Нарпай тумани ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг еттинчи сессияси бўлиб ўтди.
  Сессия ишини туман ҳокими Ботир Жабборов олиб борди.  
  Сессияда тумандаги эҳтиёжманд оилалар рўйхати асосида камбағалликдан чиқариш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Жасур Шодиев ҳамда хотин-қизлар ва ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича қилинган ишлар юзасидан сектор раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.

ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

Нарпай тумани ҳокими Ботир Жабборов ва барча сектор раҳбарлари тадбиркорлар билан учрашув ўтказдилар.
Карантин қоидаларига амал қилинган ҳолда ўтказилган учрашувда тадбиркорларни муаммолари тингланди. Масалаларга ечим топиш борасида тегишли масъул раҳбарларга топшириқлар берилди.

2015-2020 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM