Янгиликлар

Нарпай туманида эҳтиёжманд оилаларнинг ҳар бир аъзосига 220 минг сўмдан моддий ёрдам тарқатилмоқда

Нарпай туманида пандемия даврида ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида эҳтиёжманд оилаларнинг ҳар бир аъзосига 220 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам нақд пул шаклида тарқатилмоқда.
  Тумандаги 2538 та оилаларнинг 11337 нафар аъзоларига 2 млрд. 494 млн. 140 минг сўм миқдоридаги моддий ёрдам нақд пул шаклида берилади.

ХУСУСИЙ БОҒЧА БУНЁД ЭТИЛАДИ

“Ўзбеккенти ” маҳалла ҳудудидаги туман ҳокимлиги заҳира ерлар фондига олинган 41 сотих майдонда хусусий боғча ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчалари барпо этилиши мўлжалланмоқда. 
Бугун туман ҳокими Ботир Жабборов, туман прокурори (сектор раҳбари) Камолиддин Жавдановлар мутахассислар билан қурилиш ишлари юзасидан маслаҳатлашдилар.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги «Ёшлар парламенти»  аъзолигига Нарпай туманидан вакил сайланди.

Қонунчилик палатаси ҳузуридаги «Ёшлар парламенти» аъзолигига Нарпай туманидан Шамсиддинова Юлдуз Улуғбек қизи сайланди. 
Юлдуз Шамсиддинова 2001 йилнинг 29 ноябрь  куни Самарқанд  вилояти Нарпай туманида туғилган. Айни вақтда Нарпай туманида истиқомат қилади. Самарқанд  вилояти Юридик коллежини 2020  йил тамомлаган. Ўқиш даврида кўплаб танловлар ғолибаси бўлган. ”ТАШАББУСКОР ҲУҚУҚШУНОС ЁШЛАР