ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАНДИ

      Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан  одам савдосига қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссияси Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси этиб қайта ташкил этилган.

         Куни кеча туманда мазкур комиссия кичик гуруҳи  аъзоларининг йиғилиши бўлиб ўтди.  Йиғилишда  комиссиянинг ўтган йил давомида олиб борган амалий ишлари ҳақида ҳисоботлар тингланиб, жорий йил мобайнида бажарилиши лозим бўлган вазифалар хусусида сўз юритилди.         

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM