“МЕН ТЕАТРШУНОСМАН”

               Мамлакатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида турли тадбирлар ташкил этилмоқда. 27-умумтаълим мактабида ташкил этилган “Мен театршуносман” лойиҳаси шулар жумласидан.

           Бунда туман ҳокимлиги маданият бўлими бош мутахассиси Жавлонбек Жомонов ҳамда бадиий раҳбар Азизбек Маматовлар ёшлар билан ижодий учрашув уюштирдилар.

             Учрашувда  театр санъати тарихи, ўзбек миллий театр санъати, жаҳон опера санъати ва ўзбек миллий опера мактаби ҳақида сўз юритилди. Шундан сўнг маданият ходимлари томонидан баллада,  “Майсаранинг иши” операсидан ария ижро этилди. Санъаткорларнинг чиқишлари йиғилганларда  катта таъссурот ўйғотди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM