Туман ҳокими Нарпайлик талабалар билан

              Куни кеча Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосарлари ҳамда туман ва шаҳарлар ҳокимлари Тошкент шаҳридаги олий ўқув юртларида таҳсил олаётган самарқандлик талабалар билан учрашди.

 

           Учрашув давомида талабалар вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ёшлар учун қулайлик ва имкониятлар яратиш юзасидан ўз таклифларини баён этди. Ўзларини қизиқтирган саволларга вилоят раҳбарларидан жавоблар олди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, туман ҳокими Ботир Жабборов нарпайлик ёшлар даврасида туманда амалга оширилаётган ишлар, эришилаётган ютуқлар, режалаштирилаётган вазифалар хусусида ўз фикрларини ўртоқлашди.

 

                Эслатиб ўтамиз, кейинги ўн кун давомида Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосарлари ва барча туман, шаҳарлар ҳокимлари Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида ўқишда бўлди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM