“КЎЧАТ ЭКИНГ, БОҒ ЯРАТИНГ”

            Халқимизда “Яхшидан боғ қолади...”, деган нақл бор. Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлими ходимлари эса ушбу ҳикматга амал қилган ҳолда ўз ишхоналари ҳовлисини ободонлаштиришга киришдилар.

               "Кўчат экинг, боғ яратинг" шиори остида 15 дона арча ва 20 дона мевали кўчат экишди.

           -Бугун ўтқазган кўчатларимиз мевага киргач, ундан баҳраманд бўлганлар шаънимизга раҳмат айтишади албатта, – дейди бўлим бошлиғи Жасур Бобоқулов. – Қолаверса, мевали ва манзарали дарахтлар ҳовлига чирой бағишлайди.

                Ҳа, юртдошлар! Ҳозир айни кўчат экиш мавриди. Келинг, ишхонамиз, хонадонимизни турли кўчатлар ўтқазиб, обод гўшага айлантирайлик!

 

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM