ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ФИДОЙИСИ

                Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан декабрь ойининг иккинчи якшанбаси Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари куни этиб белгиланди. Юртимиз бўйлаб нишонланаётган ушбу сана “Ҳосил байрами” тадбирлари билан уйғунлашган ҳолда ўтказилмоқда.

               Бугун  Самарқанд шаҳридаги “Диёра” базмгоҳида мазкур сана муносабати билан вилоят байрам тадбири ўтказилди.

          Тадбирда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг республика Қишлоқ хўжалиги ходимларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.

         Соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир қатор ходимлар, меҳнат фахрийлари, олим ва мутахассислар, илғор фермер хўжаликлари раҳбарлари ва ишчи ходимлари вилоят ҳокимлигининг “Фахрий ёрлиғи”, вазирлик ва идораларнинг кўкрак нишонлари ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

          Қувонарлиси шундаки, тадбирда туманимиз ҳокими Ботир Жабборов  “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги фидойиси” кўкрак нишони билан мукофотланди. Бу юксак эътибор замирида туман ҳокимининг самарали меҳнатлари мужассам, албатта.

 

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM