ФАОЛ ТАДБИРКОРНИНГ ТУЯҚУШЛАРИ

“Нарпай фаол тадбиркор” фермер хўжалиги паррандачиликка ихтисослашган. Ўрдак, ғоз, товуқ каби парранда боқилаётган фермер хўжалиги ҳудудига борсангиз  ўзингизни гўё Африкада юргандек ҳис этасиз. Гап шундаки, фермер Истам Мардонов 15 бош туяқуш ҳам парваришламоқда. Бу унинг ҳақиқатда фаол тадбиркорлигидан далолат.  Ҳали 7-8 ойлик бўлган жониворлар ҳаракатини томоша қилиш жуда завқли. Негаки, бу каби парранда турини туманимизда учратишнинг ўзи қизиқ.

- Қўқон шаҳридан ҳар бошини 3,5 миллион сўмдан сотиб олдим, -  дейди И. Мардонов. – Ўша пайтда улар уч ойлик эди. Туяқуш 20 ойлик бўлганда тухумга киради. Мақсадим ушбу парранда турини   кўпайтиришдан иборат...

Ҳа, тадбиркор келажакда туяқуш сонини кўпайтириб, сотишни режалаштирган. Бунинг учун инкубатор қурилмаси ҳам харид қилди. Демак, тез орада туманимизда туяқуш боқиш билан шуғулланувчи ишбилармонлар сони ортса ажабмас.      

  

 

 

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM