МАИШИЙ ХИЗМАТ ШАХОБЧАЛАРИ КЕРАК

“Ўзбекистон” маҳалла фуқаролар йиғинида 4938 нафар аҳоли истиқомат қилади. Ҳудудда учта умумтаълим мактаби, иккита мактабгача таълим ташкилоти ва яна иккита уй боғчаси мавжуд. Қишлоқлар ички йўллари равон, тоза ичимлик суви билан таъминланган. Бир сўз билан айтганда, одамлар турмуш тарзи яхшиланган. Шу боис туман ҳокими билан бўлган учрашувда аҳолидан бирор бир муаммоли мурожаат тушмади. 

Учрашувда туман ҳокими Ботир Жабборов маҳалла аҳлини тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга чақирди. Бунинг учун ҳукумат томонидан яратилган имкониятлар, тижорат банкларидан ажратилаётган имтиёзли кредитлар ҳақида айтиб ўтди.

Дарҳақиқат, ҳудудда ҳаммом, сартарошхона, гўзаллик салони каби маиший хизмат кўрсатиш шахобчалари мавжуд эмас.  Шу йўналишда тадбиркорлик фаолиятига қўл уришни истаган фуқарони туман ҳокимлиги қўллаб-қувватлайди, албатта.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM