САЙЛОВДА ЁШЛАРНИНГ ЎРНИ

Давлат фуқароси бўлиш, бу аввало, фуқарога сайловда ўз сўзини айта олиш имконидир.  Бу галги сайловлар аввалгиларига мутлақо ўхшамаган демократик, барча талаб этилувчи тамойилларга мос ҳолда  ўтиши кутилмоқда . Нарпайлик ёшлар ўз фаоллигини кўрсатиб, сайловда энг фаол сайловчилар қаторида бўлишни мақсад қилган.

 Шунинг учун бугун  улар сайлов аҳамияти , партиялар фаоллиги, сайловчи маданиятини оширишда ёшларнинг  ўрни мавзусида давра суҳбати ўтказишди. Бунда   ЎзЛиДеП  туман Кенгаши раҳбари Раҳим Сатторов, депутат  Обид Алиев ҳамда “Ёш сайловчи” Республика тарғибот гуруҳи аъзоси Юлдуз Шамсиддиновалар  билан фикр алмашилди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM