ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ “ELEGANT”ДА

Ноябр ойининг иккинчи якшанбаси мамлакатимизда тиббиёт ходимлари куни сифатида байрам қилинади.  Шу боис бугун туманимиз тиббиётчилари  “ELEGANT” базмгоҳига тўпландилар.  Уларга тўкин дастурхон ёзилди, албатта.  Халқ тилида нажот фаришталари, деб аталган шифокорлар бундай эҳтиромга лойиқ ахир.

Тадбирда сўзга чиққан туман ҳокими Ботир Жабборов ходимларни касб байрами билан табрикларкан, ҳукумат томонидан тиббиёт соҳасига қаратилаётган эътибор, халқимизга малакали тиббий хизмат кўрсатиш борасида амалга оширилаётган вазифалар хусусида тўхталди. Шундан сўнг бир қатор шифокор ва ҳамшираларни фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирлади.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM