13-сон ва 27-сон болалар мусиқа ва санъат мактаблари ҳамкорлигида концерт дастури бўлиб ўтди

Туманимизда Ўзбекистон Республикаси Президентининг муҳим 5 ташаббуси доирасида Самарқанд шаҳар 1-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби, туман ҳокимлиги маданият бўлими, тумандаги 13-сон ва 27-сон болалар мусиқа ва санъат мактаблари ҳамкорлигида концерт дастури бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими ўринбосари Асқар Рустамов сўзга чиқиб, тадбир иштирокчиларига муҳим 5 ташаббус мазмун моҳияти ҳақида ўз фикр мулоҳазаларини билдириб ўтди. Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари томонидан янграган куй-қўшиқлар йиғилганларга яхши кайфият улашди. Ёшларни мусиқа ва санъатга қизиқиши янада ортди. Бу каби тадбирлар тумандаги барча маданият марказларида, умумтаълим мактабларида, маҳаллаларда ҳам бўлиб ўтмоқда.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM