Хорижга чиқиш паспорти энди ўзимизда

Туман ички ишлар бўлими  Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимида айни  пайтда хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш йўлга қўйилди. Эндиликда туманимиз фуқаролари бу каби паспорт олиш масаласида Самарқанд ёки Каттақўрғон шаҳарларига қатнаб овора бўлишмайди.

Бугун мурожаат этувчилар учун бўлимда барча қулайликлар яратилган. Шинамгина кутиш залида маълумотлар бурчаги мавжуд. Фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларга тўласинча жавоб олишаётир.

Хорижга чиқиш паспорти олишдаги тўловлар ҳақида тўхталадиган бўлсак, 16 ёшгача болалар   учун энг кам ойлик иш ҳақининг 80 фоизи, яъни 178.400  сўм, катталар учун эса энг кам ойлик иш ҳақининг 120 фоизи – 276.600 сўм миқдорда белгиланган.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM