Ички ишлар ходимларининг касб байрами

25 октябрь – Ички ишлар идоралари ходимлари куни туманимизда кўтаринки руҳда нишонланди.  Туман ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси садолари остида бошланган тадбирда  ички ишлар бўлими ходимлари, уларнинг оила аъзолари, фахрий ходимлар иштирок этдилар.  Туман ҳокими Ботир Жабборов йиғилганларни  байрам билан табрикларкан, бир қатор фаол ходимларни ташаккурнома ва совғалар билан тақдирлади.

                Туман ички ишлар бўлими бошлиғи Тожиддин Эшназаров эса ўз табрик сўзида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарлик ва  жиноятчиликнинг олдини олиш борасида фидокорона хизмат қилаётган  ходимлар номини ҳурмат билан тилга олди.

                Шундан сўнг “Мен дадам билан фахрланаман”, деб  номланган лавҳа намойиш этилди.  Туман маданият бўлими санъаткорлари томонидан саҳналаштирилган концерт дастури тадбирга янада файз бағишлади, десак муболаға эмас.

 

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM