Вилоят ҳокими туманимиз фуқаролари билан учрашди

         Туманимизнинг энг олис ҳудудида жойлашган "Янгиариқ" маҳалла фуқаролар йигинининг Бўстон қишлогида жойлашган 26-умумий ўрта таълим мактабида вилоят ҳокими Турдимов Эркинжон Оқбутаевич раҳбарлигида ахоли билан учрашув бўлиб ўтди. Ушбу учрашувда асосан "Янгиариқ" маҳалла фуқаролари ҳамда туманимизнинг бошқа ҳудудларидан келган фуқаролардан учрашув давомида 9 нафари мурожаат қилишди шулардан айримларига тушинтириш бериб ўтилган бўлса кўп қисми ўша жойнинг ўзида ижобий ҳал қилиш тўғрисида тегишли ташкилот мутасаддилари билан келишиб олинди. "Дедан"  маҳалла фуқаролар йиғинидан ташриф буюурган Х.Маманиёзова ногирон оёғига эндопротез қўйиш  масаласида мурожаат қилган бўлса, тумнимиз тиббиёт бирлашмаси бош врачи Ғ.Эргашев ва вилоят ҳокими Э.Турдимов тез орада ушбу фуқарони вилоят травматология ва ортопедия шифохонасида бепул операция қилиниши тўғрисида келишиб олинди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM