“Обод қишлоқ” давлат дастури асосида қайтадан мукаммал таъмирланган умумтаълим мактаблари очилиш маросими бўлиб ўтди

2019 йилда “Обод қишлоқ” давлат дастури асосида 17, 19, 61-умумтаълим мактаблари қайтадан мукаммал таъмирланди. 4 сентябр "Билимлар куни"га бағишлаб мазкур мактабларнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. “Билимлар куни“ муносабати билан туман ҳокими Жабборов Ботир Шукурович  умумтаълим мактаби ўқитувчи ва ўқувчиларини байрам билан қутлаб табрик йўллади.

Туман ҳокими ўз табригида ўқитувчиларга янги ўқув йилида келажагимиз бўлган ёш авлод таълим-тарбияси, юрт, жамият, халқ, миллат тақдирига дахлдорлик ҳиссини шакллантиришдек масъулиятли ва шарафли фаолиятида омад тилади.

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан тумандаги барча сектор раҳбарлари томонидан таълим муассасаларида “Жонажон Ўзбекистоним мангу бўл омон!“ шиори остида мустақиллик дарслари ўтказилди. Ушбу дарсларда сектор раҳбарлари Ўзбекистон Республикасида барча соҳаларда амалга оширилган ислоҳотлар тўғрисида ўқувчи ёшлар билан суҳбат ўтказди ҳамда илк бор мактаб остонасига қадам қўйган болажонларга “Президент совғалари“ тақдим этилди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM