Нарпай туманидаги умумтаълим мактабларида янги ўқув йили бошланди!

Жорий йилнинг 4 сентябр санасида  туманимиздаги барча умумтаълим мактабларида "Билимлар куни" байрам тадбири бўлиб ўтди. Биринчи синф ўқувчиларига Президент совғаси топширилди ҳамда таълим муассасаларида янги ўқув йили “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остидаги “Мустақиллик дарслари“ билан бошланди.

Давлатимиз раҳбарининг мазкур ташаббуси доирасида туманнинг барча сектор раҳбарлари ва корхона ва ташкилотлар раҳбарлари умумтаълим мактабларида бўлиб, “Мустақиллик дарс”ларини ўтдилар. 

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM