Нарпай туманидан 100 ёшдан ошган 2 нафар фуқаро «Шуҳрат» медали билан тақдирланди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 29 августдаги фармони билан бир қатор фуқаролар «Шуҳрат» медали билан тақдирланди. Мукофотлар Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий қудратини юксалтириш, ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги катта хизматлари, сўнгги йилларда юртимизда барча соҳаларда эришилаётган улкан ютуқларга қўшган муносиб ҳиссаси, мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш, ишлаб чиқариш соҳа ва тармоқларини замон талаблари асосида модернизация қилиш, илғор инновацион технологияларни жорий этиш, фаол инвестиция муҳитини яратиш, экспорт салоҳиятини ошириш йўлидаги кўп йиллик самарали ва фидокорона меҳнати, жамиятимизда миллатлараро дўстлик ва тотувликни кучайтириш, ёш авлодни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ишларидаги ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун тақдим этилди.

Тақдирланганлар рўйхати:

Рахматова Бустон - Нарпай тумани Нарпай маҳалласи

Ҳайитмуродова Гулчехра - Нарпай тумани Дўстлик маҳалласи

 

2015-2019 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM