Партия дастурини тузишда сайловчилар фикри бош мезон!

Ўтаётган йилда мамлакатимиз ҳаётида ўта муҳим сиёсий тадбир-Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайловлар бўлиб ўтади.

Сайловларда муносиб иштирок этиш мақсадида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати-Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ўзининг ўтган 16 йиллик тарихида партия дастурида белгилаб олган мақсадлари қай даражада амалга ошганлиги партия Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик Палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари ўртасида танқидий руҳда муҳокама қилинди. Муҳокамалар якунига кўра партиянинг амалдаги, 2015 йилда тасдиқланган 7 банддан иборат дастури бугунги кун сиёсий партиялар олдидаги талабларга тўлалигича жавоб бермаслиги, дастурда ижтимоий-сиёсий соҳада амалга оширилаётган туб ўзгаришлар инобатга олинмаганлиги фаоллар томонидан жиддий танқид қилинди.

Ушбу давра суҳбатида партия сиёсий кенгаши томонидан партиянинг янги таҳрирдаги дастури лойиҳаси таклиф этилди. Партия сиёсий кенгаши таклифига кўра ушбу дастурни кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказган ҳолда партия электорати манфаатларини ҳисобга олган ҳолда тузиш мақсадга мувофиқ бўлиши эътироф этилди, ҳамда дастур лойиҳаси республиканинг барча вилоят ва туманларида жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилиши белгиланди.

Партия туман кенгаши ва фаоллари томонидан ушбу янги таклиф этилаётган дастур тақдимоти ўтказилди. Партиямиз депутати О.Алиев таклифига кўра Ёшлар иттифоқи туман кенгашида дастур тақдимотига бағишлаб ўтказилган давра суҳбати қизғин мунозараларга бой ўтди.

Давра суҳбатини партия туман кенгаши аппарат раҳбари Қодир Юсупов очиб берди ва партиянинг келгуси йиллардаги стратегиясини белгилаб берувчи платформаси лойиҳаси билан таништирди.

Партиянинг янги таклиф этилаётган дастури лойиҳасининг энг аҳамиятли жиҳати, ушбу дастур, Ҳаракатлар стратегиясига уйғунлаштирилган ҳолда ишлаб чиқилганлигидур. Шунингдек, амалдаги партия дастур 7 та банддан иборат бўлса, янги дастур Ҳаракатлар стратегиясига ҳамоҳанг тарзда 5 та банддан иборат. Дастурда партиянинг келгуси фаолиятидаги вазифалари қуйидаги тартибда белгилаш таклиф этилмоқда:

-биринчидан, партиянинг давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш соҳасидаги вазифалари;

-иккинчидан, партиянинг қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишдаги вазифалари;

-учинчидан, партиянинг иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш соҳасидаги вазифалари;

-тўртинчидан, партиянинг ижтимоий соҳани ривожлантиришлаги вазифалари;

-бешинчидан, партиянинг ҳавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда ташқи сиёсат соҳасидаги вазифалари;

Таклиф этилаётган дастур лойиҳаси бандлари Ҳаракатлар стратегияси бандларидан келиб чиқиб тузилган. Партия фаолларининг қизғин муҳокамасига сабаб бўлган лойиҳанинг ҳар бир банди чуқур таҳлил қилиниб, турли соҳа вакиллари ва депутатлар томонидан муҳим таклифлар илгари сурилди. Хусусан туман кенгаши депутатлари К.Махамадиев, О.Алиев, Х.Юсупова ва Х.Алматовалар томонидан партия дастурига ўзига хос, партия электорати манфатларини ҳимоя қилишни назар тутган, долзарб таклифлар билдирилди. Давра суҳбати якунида партия тарафдорлари томонидан бу йилги сайловлар ўзига хос бўлиши, унда муносиб иштирок этиш учун тайёргарлик ишларини бугундан бошлаш, партия электорати томонидан таклиф этилаётган дастур лойиҳасига таклифларни умумлаштирган ҳолда партия марказий кенгашига тақдим этиш зарурлиги, бу борада партия аппаратига алоҳида масъулият билан ишлаш бугунги куннинг талаби эканлиги эътироф этилди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM