“Халқаро Олимпия куни”га бағишлаб спорт мусобақалари ва тадбирлари ташкил қилинди.

2019 йил 6 июл санасида Нарпай тумани “Ёшлик” истироҳат боғи ҳамда БЎСМ спортзалида  “Халқаро Олимпия куни”га бағишлаб  спорт мусобақалари ва тадбирлар ташкил қилинди. “Халқаро олимпия” кунини кўтаринки кайфиятда ташкил қилиш мақсадида туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими, мактабгача таълим бўлими, халқ таълими бўлими, тумандаги касб-ҳунар коллежлари, маҳалла фуқаролар йиғинларининг уюшмаган ёшлари, туман ёшлар иттифоқи, Болалар ўсмирлар спорт мактаби, туман маданият бўлимларидан 920 нафар иштирокчилар спорт тадбирларига қатнашдилар.  

Шундан 464 нафари хотин-қизларни ташкил этди. Тадбир Халқаро Олимпия спорт турлари бўйича мусобақа ва кўргазмали чиқишлари билан кўтаринки кайфиятда ўтказилди. Турли хилдаги оммавий спортни тарғиб этувчи акциялар туман “Ёшлар иттифоқи” томонидан ташкил қилинди. Тадбир якунида Халқаро ва Республика чемпионатларида юқори натижаларга эришган спортчилар туман ҳокимлигининг диплом ва эсталик совғалари билан тақдирлади. Халқаро олимпия кунига бағишлаб ташкил қилинган спорт сайлида Халқаро ва Республика турнирларида ғолиб бўлган спортчилар ўзларининг тенгдошларига маҳорат сабоқларини ташкил қилиб беришдилар ва ёшлар билан фикр алмашиб, ўзларининг эришган ютуқлари тўғрисида тенгдошларига сўзлаб бердилар

2015-2019 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM