Ёшлар бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлик кўникмаларини эгаллашлари учун, меҳнат ярмаркаси, ёш тадбиркорлар савдо ярмаркаси ҳамда "Мувафаққиятга эришиш сирлари" лойиҳалари бўлиб ўтди

Ёшлар ойлиги давомида "Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ва бандлигини таъминлаш" номи билан Ёшлар-келажагимиз жамғармаси ва Ёшлар иттифоқининг туман Кенгашини янада ҳамфикр ва жадалроқ ишлашга ундайди. Бугун Нарпай туманида ушбу ҳафталик бўйича, туманнинг 3-4-сектор маҳаллларида истиқомат қилувчи ёшлар, коллеж битирувчилари ва уюшмаган ёшлар бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлик кўникмаларини эгаллашлари учун, меҳнат ярмаркаси, ёш тадбиркорлар савдо ярмаркаси ҳамда "Мувафаққиятга эришиш сирлари" лойиҳалари бўлиб ўтди.

Лойиҳаларда 300 дан ортиқ ёшлар иштирок этди. "Мувафаққиятга эришиш сирлари" лойиҳасида Ташаббус-2018 туман босқичи ғолиби "Анварбек+иттифоқ" ОК раҳбари Анваржон Ҳамдамов, Ташаббус-2019 туман босқичи ғолиби "Юксалиш" ХК раҳбари Шахзод Ғаниев ҳамда ёш ҳунарманд Холида Раззоқова хам ўз маҳсулотлари ҳам ўз мувофаққият сирлари билан ушбу учрашувда иштирок этди. Туманимиздаги янги ташкил этилган "Оқтош Обид савдо", "Мўжиза - ХХ1 " ХКлари ҳамда  "Ойдинмомо Санами" ОК га 12 нафар ёшлар ишга қабул қилиниш бўйича келишувга эришилди. Ёшларимиздан Нарзиев Бобошер иссиқхонада гул ўстириш бўйича 150 млн сўм имтиёзли кредит олиш бўйича янги манзилли рўйхатга киритилди, 3 нафар қизлар биргаликда гўзаллик салони очиш учун 25 млн имтиёзли кредит олиш таклифи туман тадбиркорлик маркази билан ижобий ҳал этилиши учун керакли ҳужжатлар тайёрлашга киришилди. Умуман олганда бу каби лойиҳалар билан ёшларнинг қизиқишлари, орзу-ҳавас ва албатта муаммолари ўрганилади. Ҳали бу бошланиши ҳафта давомида ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича самарадор ишлар давом этади.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM