Маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда ижтимоий ҳуқуқий тарғибот ҳафталиги доирасида "Эътироф эгалари" лойиҳаси бўлиб ўтди

Нарпай туманида ёшлар ойлигининг "Маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда ижтимоий ҳуқуқий тарғибот ҳафталиги доирасида "Эътироф эгалари" лойиҳаси бўлиб ўтди. Унда "Меҳнат Роҳат" фермер хўжалиги раҳбари кўплаб давлат мукофотлари соҳибаси, Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши депутати Зайнаб Ҳайдарова билан ёшлар учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув қаҳрамони ёшларга ўзининг сермазмун умр йўли, меҳнатдан ортирилган ҳурмати, тинчликни қадрига етиши, берилган неъматларни меҳнат билан янада кўпайтириш тўғрисида сўз юритди. Шунингдек учрашувда туман ҳокимининг ўринбосари А.Рустамов иштирок этиб, ёшлармиз учун бу каби тадбирларни кўпайтириш устоз-шогирд анъаналарини давом эттириш бўйича тавсиялар берди. Тадбир якунида йил давомида ёшлар билан ишлашда фаол бўлган етакчилар эсдалик совғалар билан тақдирланди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM