"Ҳуқуқий ахборот куни" тадбири ўтказилди

Туманда 2019 йилнинг 13 июн куни тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини ҳар томонлама  қўллаб-қувватлаш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, қонунийликни мустаҳкамлаш  мақсадида  “Ҳуқуқий ахборот куни” тадбири ўтказилди. Ушбу тадбир доирасида Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан татбиқ этилган бешта муҳим ташаббус доирасида тайёрланган кўргазмалар ва турли хилдаги чиқишлар намойиш этилди. Бундан ташқари тадбир давомида туман ҳокимлиги томонидан оғир ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг 12 нафар фарзандларига туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар топширилди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM