Life abroad - Хориждаги ҳаёт. Нарпай туманида хорижда ўқиш истагини билдирган ёшлар билан тренинг ўтказди.

Life abroad - Хориждаги ҳаёт. "Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассосциацияси" хорижда таҳсил олган ёшлар ва мутахассислар  Рахматжон Умаров ҳамда Акбаршоҳ Комиловлар бугун Нарпай туманида хорижда ишлаш ва ўқиш истагини билдирган ёшлар билан тренинг ўтказди. Тренингда Нарпай туман ҳокими ўринбосари Н.Мухаммадиева, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши бош мутахассиси А.Пулатов, шунингдек, Самарқанд вилоят божхон бошқармаси раҳбар ходимлари подполковник Ф.Исматова, бош инспектор Ф.Ахроров йиғилганларга чет давлатда ишлаш ва ўқиш шартлари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, божхонадан ўтиш тартиби шунингдек, амалиётдаги ҳолатлар юзасидан батафсил маълумотлар берди. Семинар-тренингда иштирок этган 200 га яқин ёшлар ва фуқаролардан соҳага оид турли саволлар  берилиб, мутахассислар томонидан тушунча ва  тавсиялар берилди.

2015-2019 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM