Тумандаги қабристонларда ободонлаштириш ишларини ташкил қилиш масалалари муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 24 феврал куни вилоят ҳокими раҳбарлигида ўтказилган аппарат йиғилишида "Наврўз" умумхалқ байрамига муносиб тайёргарлик кўриш ҳамда ҳудудлардаги барча қабристонларда ободонлаштириш ишларини амалга ошириш мақсадида 2019 йил 2 мартдан бошлаб (шанба ва якшанба кунлари) оммавий ҳашарлар ташкил этиш белгиланганлини инобатга олиб берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокимининг ўринбосари А.Рустамов иштирокида Нуроний, Маҳалла жамғармаси раислари, 18 нафар имом хатиблар, 16 нафар ободонлаштириш бошқармаси ходимлари ва қабристон назоратчилари, Ёшлар иттифоқи раиси ва етакчилари ҳамда тегишли мутасаддилар билан ободонлаштириш ишларини оммавий ҳашар йўли билан кенг аҳолини жалб қилган ҳолда ташкил қилиш масалалари муҳокама қилиниб тегишли топшириқ ва тушунчалар берилди. Вилоят бош имом хатиби Зайниддин Эшонқуловнинг "Саодатга элтувчи амал" мавзусидаги даъвати видеоролиги қўйиб берилди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM