Юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қўвватлаш, тўғри овқатланиш тамойилларини ва жисмоний фаолликни оширишга бағишлаб семинар ўтказилди

Тумандаги 27-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 декабрдаги "Юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш, тўғри овқатланиш тамойилларини ва жисмоний фаолликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги" ПҚ-4063-сонли қарорига мувофиқ семинар бўлиб ўтди. Ушбу семинарда Самарқанд давлат медицина институти ички  назорат ва мониторинг бўлими бошлиғи доцент Я.А.Аллаяров,  Даволаш ишлари бўйича проректори Н.А.Абдуллаев, Педиатрия факультети декани, профессор Н.М.Шавази, Ички касалликлар продевтикаси кафедраси доценти У.Б.Самиев, тиббиёт коллежлари педагоглари малакасини ошириш факультети декани Н. Очилов ва Маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи С. Ҳалимовлар ўз маърузалари билан иштирок этишди. Семинарда берилган саволларга атрофлича жавоблар берилиб семинарнинг мазмун-моҳияти тўлиқ тушунтирилди

.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM